Рожер Федерер: Надаль ва Жоковичга қарши ўйинда ҳаяжонланаман
Ads

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надаль ва сербиялик Новак Жокович ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.



"Мен доимо ғалаба қозонишимга ишонаман. Ҳаттоки, "Ролан Гаррос" турнириларининг финал учрашувларида ҳам ўзимга ишонганман, лекин мағлуб бўлганман. Бундай вазиятлар мени доимо олға бошлаган. Лекин Рафа билан ўтадиган ўйинларда ўзимга ишончим бир оз йўқоллади.

Бу кўпчилик теннисчиларда бўлади: кортга чиқасан, рақибинг сенда кўра яхши ҳолатда ва сен ўз ўйинингни намойиш эта олмайсан. Бу ҳолатдан чиқиб кетиш жуда қийиндир. Менга Рафаэль Надаль ва Новак Жоковичларга қарши ўйнаш ҳар доим лаззат бағишлаган", – дейди Рожер.