Рожер Федерер: Токиога фақат олтин медаль учун бораман

Швейцариялик Рожер Федерер жорий йилнинг июль ойида Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишини маълум қилди.
 
"Мен Токиога ҳар томонлама кучли ва руҳан тетик бўлиб бормоқчиман. У ерда шунчаки иштирокчи бўлиш ниятида эмасман.
 
Токио кортларидан фақат олтин медаль билан қайтмоқчиман. Кўплаб совринларга эга чиқдим, лекин Олимпиададаги олтин медаль билан ўзгача завқ беради",-деди Федерер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!