Рожер Федерер: Уларнинг фикри менга муҳим эмас
Ads

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер ўзининг машғулотлари ҳақида тўхталиб ўтди.

"Менинг жароҳатлардан йироқда бўлганим бу менинг омадимдир. Теннис билан ақлли тарзда шуғулландим, тақвим режаларимни тўғри йўлга қўйдим ва қайта тикланишлар учун ўзимга вақт ажратдим. Кўпчилик учун бу майда ишдек кўринади, аммо улар жам бўлса, катта бош оғриғи бўлади.

Ўйин услубим бир маромда бўлгани учун таънамни қийанмайман. Бунга сабаб тўғри харакатланишимдир шу орқали жисмоний ҳолатим доимо яхши бўлган. Кимдир ўйинларимни томоша боб эмас дея баҳолайди. Очиғи менга барибир, муҳими ўйинларим натижа келтирмоқда", - дейди  Федерер.