"Ролан Гаррос". Финал жуфтлиги маълум
"Ролан Гаррос" турнирининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
Кеча Александр Зверев мазкур мусобақа ярим финалидан ўрин олган учрашувда норвегиялик теннисчи Каспер Руудни 4 сет якунига кўра (2:6, 6:2, 6:4, 6:2) таслим этди. Бундан ташқари, ярим финалнинг навбатдаги баҳсида Карлос Алькарас жаҳоннинг иккинчи ракеткаси италиялик Янник Синнерни мағлубиятга учратиб, (2:6, 6:3, 3:6, 6:4, 6:3) финалга йўл олди.
Шу тариқа, "Катта Дубулға" таснифига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг ҳал қилувчи баҳсида Александр Зверев ҳамда Карлос Алькарас кортга чиқади.
Фикрлар