"Roland Garros". Аёл теннисчилар ўртасидаги ярим финалнинг илк жуфтлиги маълум

"Roland Garros" турнирида ярим финалнинг илк жуфтлиги номи маълум бўлди.

Дастлаб, америкалик теннисчилар баҳсида София Кенин ва Даниэль Коллинз кортга чиқди. Илк сетни 6:4 ҳисобида ўз номига ёздириб қўйган турнирнинг 4-тартиб рақамли ракеткаси София, кейингисини худди шу ҳисобда бой берди. Аммо ҳал қилувчи сет учун ўзида куч топа олган Кенин рақибасига умуман имконият қолдирмади ва 6:4, 4:6, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Ярим финалнинг яна бир йўлланмаси учун чехиялик Петра Квитова ҳамда германиялик Лаура Зигемунд ўртасида кураш кечди. Унда рақибасига қараганда юқорироқ рейтингга эга, 7-тартиб рақам остида сараланган Квитова 2 сетда ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб: 6:3, 6:3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!