"Roland Garros". Тенг кучли жуфтликлар, кутилган натижалар!
"Roland Garros" турнирининг аёллар ўртасидаги беллашувларида ўз юришини давом эттираётган америкалик София Кенин мезбон Фиона Феррога қарши кортга чиқди. Аутсайдер мақомидаги рақибасига дастлабки сетни бой берган океанорти вакиласи кейингиларини ўз номига ёздириб қўйди. Якуний ҳисоб: 2:6, 6:2, 6:1.
Яна бир сараланган ракетка соҳибаси чехиялик Петра Квитова ҳам чорак финал чипталарини нақд қилди. Хитойлик Чжан Шуайга қарши кортга чиққан турнирнинг 7-тартиб рақам остидаги ракеткаси баҳс тақдирини 2 сетда, нисбатан осон ҳал қилди. Беллашув Квитованинг 6:2, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Тенг кучли теннис маликалари баҳси сифатида қаралган германиялик Лаура Зигемунд ҳамда испаниялик Паула Хиберт учрашуви ҳам 2 сет давом этди. Унда рақибасига қараганда кучлироқ ўйин кўрсатган немис теннисчиси 7:5, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар