Rolls Royce машинасини пачоқлаган Рэшфорд энди қимматбаҳо Мерс сотиб олди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд сентябрь ойида қимматбаҳо ва камёб ҳисобланган Rolls Royce машинасини уриб олган эди.

The Sun нашрининг ёзишича, англиялик форвард энди яна бир қиммат машина харид қилди. Бу гал футболчи нархи 288 миллион евро турадиган Mercedes Sprinter машинасини қўлга киритди.

Манбага кўра, Рэшфорд бир ой аввалги авариядан кейин шахсий ҳайдовчи ёллашга қарор қилган.

25 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда ўн марта майдонга тушди. Рэшфорд битта гол ва учта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bexruz Sharofov
19/10/2023 12:45
Gruzavoy moshinamasmi sprinter degani
&
Адхамжон Низомов
18/10/2023 22:54
288 миллион эмас,минг