Римнинг “Рома” клуби “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси тугаб, эркин агентга айланган ҳимоячи Ян Вертонгенни қўлга киритиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

“Рома” президенти маслаҳатчиси Франко Бальдини 33 ёшли бельгиялик футболчига “2+1” кўринишида шартнома ва йилига 3 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Вертонген якунланган мавсум “Тоттенхэм” сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)