“Рома” Абрахамдан ажралиб қолиши мумкин

Тэмми Абрахам “Рома”нинг асосий кучи ҳисобланади. Англиялик ҳужумчи ўтган мавсумда 53 та учрашувда 27 та гол уриб, жамоасига катта фойда келтирди.

Келаси мавсум Тэмми “Рома”да қолиши аниқ бўлиб улгурган. Унган “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал”  ва “Тоттенхэм”дан қизиқиш бўлишига қарамай, Абрахам Римда қолишни маъқул кўрди.

Бироқ, келаси масум тугаши билан “Челси” 24 ёшли тўпурарни қайтариб олмоқчи. Клублар ўртасидаги келишувга кўра, “аристократлар”да 2023 йилнинг ёзида Абрахамни 80 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор. Лондонликлар айнан мана шу банд ёрдамида футболчини ортга қайтаради.

Абрахамнинг ўзи Жозе Моуриньо қўл остида тўп тепиш ёқмоқда. Томас Тухель жамоасида захирага михланиб қолган футболчи Римга кўчиб келганидан кейин тўпурарлик маҳоратини қайта намойиш қила олди ва Англия терма жамоасига ҳам қайтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!