“Рома” Абрахамни даҳшатли суммага сотади! Балки Шомуродовга энди жой тегар…

“Рома” ўтган йили ёзда “Челси”дан 40 миллион евро эвазига харид қилган Тэмми Абрахамни катта суммага сотиб юбориши мумкин, - деб хабар тарқатмоқда Daily Mail нашри.

Рим клубидаги дебют мавсумида 40 учрашувда 23 та гол урган ҳужумчининг харидорлари кўпайиб бормоқда. “Челси”нинг ўзи кўзп гол урадиган форвардга эҳтиёж сезмоқда ва Тэммини ортга қайтаришни истаяпти. Лондонликларда футболчини 80 миллион еврога қайта трансфер қилиш ҳуқуқи бор. Бунинг учун “аристократлар” 2023 йилнинг ёзигача трансферни амалга ошириши талаб этилади.

Харидорлар орасига “Манчестер Юнайтед” қўшилди ва улар ҳам тўпурар ҳужумчи қидирмоқда.

“Рома” ўтган йили истеъдодли тўпурарни қўлга киритганида у билан 2026 йилнинг ёзигача шартнома имзолашга эришган.

Рим клуби хўжайинлари тўпурарнинг трансфер суммасини 120 миллион евро қилиб белгиламоқчи. Улар бундан икки мақсадни кўзлаган. Биринчидан, катта сумма белгилаш орқали Тэмми Абрахамни клубда ушлаб қолмоқчи. Иккинчидан, ҳужумчи бу нархга сотил, клуб ҳеч қандай зарар кўрмайди, аксинча рўйхатдаги бошқа форвардларни харид қилиши учун яхшигина маблағга эга бўлади.

01fnxmj73vfx8e7zvy0s

Миланликлар “Рома” футболчисини олиб қолади

“Милан”да ижара асосида ўйнаётган “Рома” футболчиси Алессандро Флоренци фаолиятини Милан шаҳрида давом эттирадиган бўлди.

“Милан” клуби 31 ёшли ҳимоячининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишга қарор қилди. Бунга Алессандронинг барқарор ўйин кўрсатаётгани сабаб бўлди. Жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли ҳам Флоренцининг жамоага керак эканини таъкидлаб, трансферни маъқуллади.

Энди миланликлар “Рома” ҳисобига 4,5 миллион евро миқдорида бадал пули ўтказиб бериши керак бўлади.

Флоренци жорий мавсумда “Милан” сафида 26 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир бор ишғол қилди.

флоренци

Бу ҳужумчи “Рома”га мос!

“Ювентус” ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Фабрицио Раванелли Турин клубини тарк этишга яқин турган аргентиналик юлдуз Пауло Дибала қайси жамоага ўтиши кераклигини маслаҳат берди.

Мен Дибалани “Рома”да кўряпман. У Рим клубида Тэмми Абрахам ва Лоренцо Пеллегрини билан ажойиб ҳужум триосини ташкил қилиши мумкин, - деди Раванелли Sky Sport Italia журналистига берган интервьюсида.

Шартномаси якунланаётган Дибалага асосий даъвогар сифатида “Интер” ва ПСЖ тилга олинмоқда. Аргентина терма жамоаси ҳужумчисига “Атлетико”, “Барселона” ва “Арсенал” каби қудратли клублардан ҳам қизиқиш бўляпти.

Дибала жорий мавсумда барча турнирларда 29 та учрашувда қатнашиб, 13 та гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.

5_7

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!