
"Рома" Англиядан вингер олиб келмоқчи
Элдор Шомуродовни ижарага бериб юборган "Рома" "Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчони сотиб олмоқчи.
Маълумотларга қараганда, "бўрилар" англиялик футболчи учун биринчи таклифни юборган. Римликлар Санчо учун 20 миллион евродан воз кечишга тайёрлигини маълум қилди. 25 ёшли футболчи ҳали ҳамон МЮ машғулотларида қатнашишдан бош тортмоқда. Ҳужумчининг "Transfermarkt"даги нархи 28 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Санчо 2021 йилда 85 миллион евро эвазига "Боруссия Дортмунд"дан "қизил иблислар" сафига келиб қўшилган эди.
Комментарии