
"Рома" АПЛдан ҳужумчи олиб келади
"Брайтон" марказий ҳужумчиси Эван Фергюсон "Рома"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, "бўрилар" 20 ёшли футболчининг ижараси бўйича музоакараларни давом эттирмоқда. Таъкидланишича, "Брайтон" Фергюсон бўйича таклифларга очиқ. "Рома" футболчининг маошини тўлиқ қоплайди. Фергюсон ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Вест Хэм"да ижара асосида ўтказди.
Бу давр мобайнида у бор-йўғи саккизта ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам гол ура олмади. Трансфермаркт экспертлари форварднинг нархини 25 миллион еврога баҳолфамоқда.
Фикрлар