«Рома» «Атлетико» ҳимоячисини сотиб олиш бўйича келишувга эришди
«Атлетико» таркибида тўп суриб келаётган ҳимоячи Науэль Молина яқин орада жамоасини алмаштириб, Италияга йўл олиши мумкин.
27 ёшли аргентиналик футболчига «Рома» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Журналист Фабрицио Романо маълумотига кўра, римликлар Молинанинг трансфери бўйича «Атлетико» билан асосий молиявий шартларда келишувга эришган. "Бўрилар" ҳимоячи учун 13 миллион евро тўлашга, шунингдек, турли шартларга боғлиқ равишда яна 4 миллион евро миқдорида бонуслар ажратишга тайёр.
Ҳозирча футболчининг ўзи билан шахсий шартнома бандлари юзасидан музокаралар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Молина Испания чемпионати доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар