"Рома" Бенитес номзодини кўриб чиқмоқда

"Ньюкасл" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 59 ёшли испаниялик мутахассисга "Рома" клубидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Римликлар Клаудио Раньеридан бўшайдиган лавозимга айнан Бенитес номзодини ҳам кўриб чиқишмоқда.

Ўз навбатида Бенитес “Ньюкасл” раҳбарияти билан амалдаги шартномани узайтириш масаласида келишувга эриша олмаяпти ва у ушбу таклифни ўрганиб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бенитес учун А Серия бегона эмас. Боиси, у фаолияти давомида “Интер” ва “Наполи” каби италян клубларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!