"Рома" бош мураббийи "Порту"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этмади
Римнинг "Рома" клуби бош мураббийи Эусебио Ди Франческо кеча “Порту”га (3:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманига келмади.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 49 ёшли мутахассис ўйин тугагач дарҳол клуб автобусига йўл олган. Шу тариқа у УЕФА регламентини бузди ва энди жаримага тортилади.
Эслатиб ўтамиз, Ди Франческонинг “Рома”даги тақдири айнан ЕЧЛга боғлиқ бўлиб турганди. Раҳбарият унинг фаолияти борасида бугун ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда.
Таъкидлаш керакки бундан аввалроқ “бўрилар” раҳбарияти ушбу лавозимга Клаудио Раньери, Кристиан Пануччи, Роберто Донадони ва Паулу Соуза каби мутахассислар номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар