"Рома" бу дарвозабонга жиддий қизиқиб қолди
"Эмполи" дарвозабони Гульельмо Викарио фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.
Манбага кўра, Рим клуби раҳбарияти кейинги мавсумда Викариони жамоа таркибида кўришни истамоқда. Трансфермаркт портали эса 26 ёшли италиялик посбонни 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Викарио жорий мавсум А Серияда 15 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 19 та гол ўтказиб юборди ва 5 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. У "Эмполи"га ўтган ёзги трансферлар даврида кўчиб ўтган эди. У бунгача "Кальяри", "Венеция" ва "Перужа" клубларида ҳам ўйнаган.
«Рома» айни дамда Италия А Сериясида 15 турдан кейин 27 очко билан 7-ўринда бормоқда. Бугунги кунда “бўрилар”нинг асосий дарвозабони португалиялик Руи Патрисиу ҳисобланади.
Фикрлар