“Рома” бу ишни уддалади

“Рома” раҳбарияти истеъдодли ярим ҳимоячи Кристиан Вольпато билан янги шартнома имзолади. Рим клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 18 ёшли италиялик футболчи 2026 йилнинг ярмигача “бўрилар” аъзоси ҳисобланади.

Вольпато клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Жозе Моуриньо ёш ўйинчини ўтган мавсумдан асосий таркибга кирита бошлади.

Аввалги чемпионатда икки марта майдонга тушган Вольпато битта гол уришга ҳам эришганди. Унга бошқа клублардан таклифлар бўлганига қарамай, португалиялик мураббий уни жамоада олиб қолишга қарор қилди.

Жорий мавсумда Вольпато Европа лигасида 15 дақиқа ўйнади холос. “Рома” мураббийлари унинг хизматидан кейинчалик кенгроқ фойдаланишни мўлжалламоқда. Вольпато ўнг қанот ҳужумкор футболчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!