“Рома”: Бу йил Дибалани майдонда кўрмайсиз!

“Рома” А Сериянинг 9-турида ўз майдонида “Лечче”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, қимматли уч очкога эга бўлди. Бу ғалаба Жозе Моуриньога ҳақиқатан жуда қимматга тушди.

Римликларнинг ғалаба тўпи муаллифи Пауло Дибала пенальтини аниқ бажариш чоғида сон мушакларини жароҳатлаб олди.

Ўйин кейин Жозе Моуриньо аргентиналик юлдузнинг жароҳати жиддий эканини маълум қилди.

- Жароҳат жуда жиддий кўринди. Тўғрисини айтсам, Дибала билан гаплашганимдан кейин аҳволанча оғир эканини билдим. Уни бу йил майдонда кўрмасак керак, - деди Жозе Моуриньо.

Дибала пойтахтликларнинг ўн битта ўйинида еттита тўп киритиб, жамоанинг асосий тўпурарига айланган эди. Бундан ташқари, 28 ёшли ҳужумчи жаҳон чемпионатида қатнашадиган Аргентина терма жамоасининг ишонган ўйинчиларидан ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!