"Рома" бугун яна бир юлдуз футболчининг трансферини ҳал қилиши мумкин

“Рома” раҳбарияти ҳамон ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумни таркибга қўшиб олишдан умидини узмаяпти.

Il Messaggero нашрининг хабар беришича, “Рома” спорт директори Тьягу Пинту бугун Исроилда ПСЖдаги ҳамкасби билан учрашиши режалаштирилганю. Учрашувда ниндерландиялик ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдумнинг Рим клубига трансфер масаласи муҳокама қилинади.

Маълумот учун, Вейналдум ПСЖ сафига ўтган йилнинг ёзида “Ливерпуль”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!