Ads

Римнинг “Рома” клуби дарвозабони Богдан Лобонт ўзининг футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 40 ёшли дарвозабон гарчи 2013 йилдан буён “Рома” сафида майдонга тушмай келаётган бўлсада, бугунги кунга келибгина қўлқопларини михга илишга қарор қилди.

Маълумот учун, Лобонт ўзининг футболчилик фаолияти давомида “Рома”дан ташқари шунингдек "Корвинул", "Рапид", "Аякс", "Динамо" Бухарест ва "Фиорентина" каби жамоаларда ҳам тўп сурган. У Руминия терма жамоасида 85та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 61та гол ўтказиб юборган.

Минбар

Барча блоглар