“Рома” дарвозабонига Японияга сафар қимматга тушди
“Рома” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида асосий дарвозабон Руй Патрисиога ўринбосар сифатида “Бенфика”дан Миле Свиларни олган эди.
Японияда ташкил этилган иккита ўртоқлик учрашуви Свилар учун синов вазифасини ўтади. Бироқ, ёш дарвозабоннинг ҳаракатлари мураббийлар штабида кескин эътирозларга сабаб бўлди. Айниқса, “Йокогама Фаринос”га қарши баҳсда сербиялик дарвозабон кўп хатога қўл қўйди ва учта тўп ўтказиб юборди.
Мутахассислар Свилар 33 ёшли Руй Патрисионинг ўрнини эгаллай олмаслигини таъкидламоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, клуб спорт директори Тьягу Пинто янги дарвозабон қидиришни режалаштиряпти.
23 ёшли дарвозабон жорий мавсумда Европа лигасида битта учрашувда иккита тўп ўтказиб юборганидан кейин Жозе Моуриньо уни расмий ўйинларга жалб этмай қўйганди.
Фикрлар