"Рома" етакчиларидан бири "Ювентус"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

  • 20 декабря, 2018, 15:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" клуби вице-сардори Алессандро Флоренцининг А Серия 17-турида "Ювентус"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Tecno

Football Italia нашрининг хабар беришича 27 ёшли футболчи соғлиғидаги муаммолар сабаб жамоанинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборган. Аммо, ҳозирча унинг жароҳати қай даражада экани ва қачон сафга қайтиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, Флоренци жорий мавсум “бўрилар” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" - "Рома" учрашуви 22 декабрь куни бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию