“Рома” етакчиси ва клуб раҳбарияти катта миқдорда жаримага тортилди
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньоло "Лацио" клубини ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди, деб хабар беради “Football Italia” нашри.
Конференциялар лигасидаги ғалаба шарафига ўтказилган байрам парадида футболчи автобусда тўғридан-тўғри "бўрилар"нинг асосий рақиби бўлган ҳамшаҳари “Лацио”ни ҳақорат қилган.
“Рома”нинг адвокатлари айбловларга қарши чиқмади. Футболчининг ўзи ҳам айбини бўйнига олди. Шу тариқа, Заньоло ва клуб 4000 евродан жарима тўлайди. Ундирилган пул хайрия ишларига сарфланади.
Май ойида Конференциялар лигаси финалида "Рома" "Фейеноорд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол муаллифи айнан Николо Заньоло бўлган.
Фикрлар