“Рома”: Фойда қилмасак ҳам шу ўйинчи кетсин!
Гвинеялик легионер Амаду Диавара ўтган мавсум “Рома” таркибига кира олмади. Жозе Моуриньо уни саккизта учрашувда синаб кўрган бўлса-да, 24 ёшли ўйинчи бирорта самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.
Табиийки, мураббийлар штаби унга келаси мавсум ҳам асосий таркибдан жой бермайди. Раҳбарият янги трансферларга қўшима пул топиш учун Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган ўйинчиларни сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда.
Худди шу тариқа, Диавара ҳам сотиб юборилади. Бу ўйинчига А Сериянинг бошқа вакили – “Удинезе”дан жиддий чорлов бўляпти.
2019 йилда “Рома” Диаварани “Наполи”дан 21 миллион еврога олган эди. Ҳозирга келиб, ярим ҳимоячининг трансфер нархи 6 миллион еврога тушиб қолган.
Фикрлар