Римнинг "Рома" клуби футболчилари УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Виктория"га қарши баҳсга қадар клуб қароргоҳида қолишади. Бу ҳақда Roma Radio нашри хабар бермоқда.

Унга кўра жамоа мураббийлар штаби кеча А Серия доирасида "Кальяри"га (2:2) қарши ўйинда қайд этилган қониқарсиз натижадан сўнг футболчиларни шу йўл билан жазолашга қарор қилган.

Маълумот учун, "Рома" - "Виктория" учрашуви 12 декабрь куни бўлиб ўтади.Энди мана шу кунга қадар римлик футболчилар жамоанинг ёпиқ қароргоҳида истиқомат қилишади.