“Рома” футболчилари жаҳон чемпионатига бормайди
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига олиб кетиладиган таркибга “Рома” вакиллари – ҳужумчи Тэмми Абоахам ва ҳимоячи Крис Смоллингни киритмади.
Бош мураббий марказий ҳимояга 32 ёшли Смоллингдан кўра, “Арсенал”нинг 25 ёшли футболчиси Бенжамин Уайт номзодини маъқул кўрди.
Ўтган мавсум “Рома”га ўтганидан кейин ажойиб натижалари билан Англия терма жамоасига қайтган Тэмми Абрахам ўз ўрнини сақлаб қола олмади. Мутахассисларнинг аксарияти Ҳарри Кейнга ёрдамчи сифатида Абрахам таркибга киритилиши кутганди. Саутгейт иккинчи ҳужумчи сифатида “Ньюкасл” вакили Каллум Уилсонни Қатарга олиб кетадиган бўлди.
Энди Крис Смоллинг ва Тэмми Абрахам “Рома” билан Япония ва Португалияда ташкил этиладиган йиғинларда қатнашади.
Фикрлар