“Рома” футболчилари кучли рақибни ер тишлатмоқчи

“Рома”нинг 34 ёшли ярим ҳимоячиси Неманья Матич А Сериянинг 11-турида асосий рақобатчилардан бўлган “Наполи”ни мағлуб этишга ишонмоқда.

- Якшанба куни бўладиган баҳсда “Наполи”дан устун келиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Мен бу жамоанинг бир бўлаги бўлишдан фахрланаман ва “Рома”нинг совринларни қўлга киритишида ёрдам беришни истайман.

“Олимпико”да бўладиган навбатдаги баҳсда ғалаба қозонишни кўзлаяпмиз. Шунингдек, мухлимларимизнинг чемпионлик борасидаги орзуларини рўёбга чиқариш учун охиригача курашамиз, - деди Неманья Матич.

Сербиялик футболчи аввалги жамоалари – “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”да  ҳам Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаган. Тажрибали ярим ҳимоячини Римга ҳам португалиялик мутахассис таклиф қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!