"Рома" футболчиси келган жойига қайтиб кетади

"Рома" ярим ҳимоячиси Сержиу Оливейра яна Португалияга қайтиши мумкин. Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, “бўрилар” “Порту”дан ижарага олинган футболчини сотиб олмаслиги мумкин.

Сержиу Оливейра “Рома” сафида унчалик ишончли ўйин кўрсатмаётганидан сўнг клуб раҳбарияти уни олиб қолишни хоҳламаяпти. У “Порту”га қайтиши мумкин.

Бош мураббий Жозе Моуриньо ҳали ҳам жамоада яхши дрижёр бўлишини хоҳлайди. Шу маънода, Гранит Жака "Рома"нинг нишонига айланмаслиги мумкин, чунки у "Арсенал"да яхши ўйин кўрсатмаяпти. “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Неманья Матич ҳам номзодлар орасида бор, лекин унинг ёши клуб раҳбариятини ўйлантириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!