“Рома” футболчиси урушга боришга тайёр
“Рома” ҳимоячиси Леонардо Спинаццола жамоа бош мураббий Жозе Моуриньо билан ўзаро муносабати ҳақида гапирди.
- Жозе Моуриньо нима деса, биз унинг айтганларини ҳаммасини бажарамиз. Биз у учун урушга боришга ҳам тайёрмиз. Ҳаммаси жуда оддий. Бу борада унинг ўзига хос жиҳати бор. У нима деса, амалга ошмоқда.
Машғулотларда Моуриньо жуда хотиржам ва босиқ. Мураббий сифатида барча ҳаракатларимизни таҳлил қилишни яхши кўради. Жозе айрим нарсаларга алоҳида эътибор билан ёндашади, - деди Леонардо Спинаццола.
Спинаццола Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган. Қитъа чемпионатида оғир жароҳат олиб, узоқ муддат даволанди. Кейинчалик ички рақобатда ўзини кўрсатиб, “Рома” асосий таркибидан жой олди.
Фикрлар