“Рома” футболчисини хурсанд қилди

“Рома” раҳбарияти 20 ёшли ҳужумкор футболчи Никола Залевски билан шартномани узайтиришга қарор қилди.

Пойтахт клуби мутасаддилари польшалик ўйинчига 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома таклиф қилмоқчи. Моуриньо бу футболчини жамоа келажаги учун муҳим, деб билади.

Янги битимга кўра, Залевскининг маоши кўтарилади. Никола шартномани имзолаши билан ҳар мавсум учун 1,5 миллион евро миқдорида маош ола бошлайди.

Залевски жорий мавсумда А Серияда беш маротаба майдонга тушиб, ҳали самарали ҳаракатлар қайд этгани йўқ. Transfermarkt портали уни 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!