"Рома" футболчисини йўқотишдан қўрқмоқда

"Рома" ярим ҳимоячи Никола Залевски билан шартномани узайтирмоқчи. Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, Рим клуби вингерга 2027 йилгача амал қиладиган янги битим таклиф қилмоқда.

20 ёшли польшалик футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади.

“Бўрилар” Европанинг кўплаб топ клублари футболчини “йўлдан уриши”дан хавотирга тушмоқда, шу боис, келишув муддатини узайтирмоқчи. Қайд этилишича, бош мураббий Жозе Моуриньо футболчининг иқтидорини юқори баҳолайди.

Жорий мавсумда Залевски Италия А сериясида 4 та ўйин ўтказди.

“Transfermarkt” Польша терма жамоаси футболчисининг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!