"Рома" ҳимоячиси фаолиятини Ла Лига гранди сафида давом эттириши мумкин
Мадриднинг “Атлетико” клуби ёзда “Интер”га ўтиши айтилаётган ҳимоячи Диего Годинга муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” уругвайлик футболчи ўрнига “Рома”нинг грециялик ҳимоячиси Костас Маноласни олиб келишмоқчи. Таъкидлаш керакки Маноласнинг товон пули 36 миллион еврони ташкил этади. Унга шунингдек “Манчестер Юнайтед” ва “Ювентус” клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Маълумот учун, Манолас жорий мавсум Италия А Сериясида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар