“Рома” ҳужумчи сўраган маошни бермайди

“Рома” раҳбарияти олдида турган долзарб масалалардан бири Николо Дзаньоло билан янги битим тузишдир.

23 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади. Кейинги пайтда универсал ўйинчига таклифлар кўпайиб бормоқда.

Дзаньолонинг ўзи Римда қолишга қарши эмас. Бироқ, маошини сезиларли даражада оширилишини кутяпти.

“Рома”га эгалик қилаётган Фридкинлар оиласи бир неча ҳафта муқаддам шартнома бўйича музокарани тўхтатиб қўйди. Улар Дзаньоло талаб қилаётган маошни беришга тайёр эмас. Агар иш шу тақлид давом этса, Николо ёзда сотиб юборилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!