"Рома" ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

TIGGO 2 PRO

"Рома" муҳим ҳужумчиларидан бири ҳисобланган Пауло Дибала билан шартномани узайтирди. 
 
Римликлар аргентиналик етакчи билан 2026 йилгача шартномани узайтиришга муваффақ бўлди. "Sky Sports Italiya" нашрининг хабар беришича, Европа лигаси доирасида "АЗ"га қарши беллашувдан сўнг шартнома автоматик равиш узайтирилган. Пауло кейинги мавсум учун бонуслар билан бирга 8 миллион евро ишлаб олади. 

Маълумот ўрнида, 31 ёшли футболчи жорий мавсум 24 та тўқнашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!