“Рома” ҳужумчиси ишончни оқламади

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто яқинлашиб келаётган қишки ва ёзги трансфер ойналари давомида бош мураббий Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган ўйинчиларни сотиб юбориш устида иш олиб бормоқда.

Ўтган ёз пойтахт клуби асосий таркибга кира олмаган бир неча футболчини ижарага жўнатган эди. “Сампдория”га юборилган испаниялик ярим ҳимоячи Гонсало Вильяр ўз ўйини билан АҚШ жамоалари эътиборига тушди.

Яна бир испан футболчиси – Карлес Перес бироз қийин вазиятда.  Ёзга “Сельта” сафига қўшилган ҳужумчи бу жамоада ҳам ўзини кўрсата олмади. Испания чемпионатида 14 марта майдонга тушиб, атиги иккита ассист муаллифи бўлди, бирорта гол уролмади. Бу ҳолат виголикларни қониқтирмади.

Переснинг кўрсаткичлари Тьягу Пинтога бу футболчини бошқа жамоаларга сотиб юбориш имконини бермаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!