“Рома” ҳужумчисига икки клуб харидор

Жозе Моуриньо  кашф қилган 19 ёшли ҳужумчи Феликс Афена-Гьян тез орада бошқа клубдан қўним топиши мумкин.

Яқинда римликлар билан янги шартнома тузган ўйинчига “Сассуоло” ва “Салернитана” харидор бўлмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, “Рома” мутасаддилари ёш ўйинчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун Феликсни ижарага жўнатишга қарор қилган. Бу вазиятдан “Салернитана” унумли фойдаланиб қолмоқчи ва Афена-Гьян бўйича таклиф беришга тайёр.

Ганалик ёш ҳужумчи дебют мавсумида А Серияда 17 та ўйин ўтказиб, бир жуфт гол ҳам урди. Унинг трансфери 6 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!