"Рома" Жекони АПЛга қўйиб юборадими?

  • 11 декабря, 2019, 16:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Рома" форварди Эдин Жекони ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Бироқ, римликлар 33 ёшли босниялик футболчини мавсумлар оралиғида қўйиб юборишмоқчи эмас. Жеконинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Айтиш лозимки, Жеко учун АПЛ бегона эмас. Боиси, у 2015 йил “Рома”га “Манчестер Сити” клубидан кўчиб ўтган. У жорий мавсум 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию