“Рома” катта трансферни эълон қилмоқчи

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, “Рома” ва ПСЖ раҳбарияти нидерландиялик ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум трансфери бўйича келишувга эришди.

31 ёшли футболчи ўзига бир неча клублардан таклиф келганига қарамай, Жозе Моуриньо қўл остида тўп тепишни танлади.

Манбанинг таъкидлашича, трансфер шанба куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Келишувга кўра, трансфер бепул ижара сифатида расмийлаштирилади. Бироқ, “Рома” Чемпионлар лигасига чиқса ёки Вейналдум  мавсум давомидаги ўйинларнинг ярмида қатнашса, келаси ёз уни харид  қилиш мажбуриятини олади.

Агар иш шу тақлид кетса, пойтахтликлар футболчи билан 2025 йилнинг ёзигача шартнома имзолайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!