"Рома" Конте ва Моуриньо номзодларини кўриб чиқмоқда

Римнинг "Рома" клуби ўзига янги бош мураббий қидиришни давом эттирмоқда.

L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра римликлар мавсум якунида шартномаси якунланадиган Клаудио Раньери ўрнига ҳозирча 2та мутахассис номзодини кўриб чиқишмоқда. Унга кўра “Рома” вакиллари айни дамда ишсиз бўлган мураббийлар - Жозе Моуриньо ва Антонио Конте номзодларини кўриб чиқишмоқда.

Маълумот учун, “Рома” айни дамда 58 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 5-поғонани эгаллаб турибди. Бу эса уларни ЕЧЛ йўлланмасидан маҳрум қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!