"Рома" Ковачичга қизиқиб қолди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Corriere dello Sport тарқатган хабарга қараганда 23 ёшли хорватиялик футболчи Римнинг “Рома” клуби қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, Ковачичнинг ўзи ҳам “Реал”дан кетишга қарши эмас. Боиси, Зидан жорий мавсум унга жуда кам ишонч биллдирмоқда ва у шу боис етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти.

Маълумот учун, Хорватия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум 17та учрашувда иштирок этган ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!