"Рома" Крис Смоллингни қандай вазиятда сотиб олиши маълум бўлди

Football Italia нашри хабарига кўра, "Рома" марказий ҳимоячи Крис Смоллингни клуб Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритганидан сўнггина сотиб олишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган футболчининг трансфер суммаси 20 миллион еврони ташкил қилади. Унинг маоши йилига 3,5 миллион еврони ташкил қилади.

Бўрилар айни дамда молиявий фейр-плэй қоидалари сабаб ушбу харажатни амалга ошира олишмайди, аммо Чемпионлар лигасидаги иштирок орқали улар керакли даромадни қўлга киритишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!