"Рома" Ла Лигадан футболчи олиб келади
"Рома" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Эктор Эррерани ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда "Mundo Deportivo" нашри.
Футболчининг "матрасчилар" билан амалдаги битими ёзда якунига етади. Эррера эркин агент мақомида "бўрилар" сафига кўчиб ўтиши мумкин. Ўз навбатида мадридликлар ҳавбекка янги шартнома таклиф қилмоқда. Аммо Эктор Ла Лигани тарк этмоқчи.
Жорий мавсум 31 ёшли мексикалик футболчи 20та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракат амалга оширмаган.
Фикрлар