“Рома” Моуриньога керакмас ўйинчи билан шартнома тузади!
“Рома”нинг 20 ёшли ҳимоячиси Риккардо Калафьори келаси мавсумни ижара асосида бошқа жамоада ўтказадиган бўлди.
Sky Sport Italia нашрининг ёзишича, клуб тарбияланувчиси “Салернитана” сафига қўшилади. Бу жамоада селекция ишлари билан “Рома”нинг собиқ спорт директори Морган де Санктис шуғулланмоқда.
Маълумотларга қараганда, Калафьори римликлар билан янги битим тузади ва шундан кейин кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Салернитана”га йўл олади.
Калафьори ўтган мавсумни “Рома”да бошлаб, январь ойида “Женоа”га ижарага берилганди. У жами 12 та учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар