"Рома" МЮ рози бўлмаса, "Ювентус" билан ҳамкорлик қилади
"Рома" ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган англиялик ҳимоячи Крис Смоллингнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодларни ўрганиб чиқмоқда.
Айни дамда Рим клубида ижара асосида тўп сураётган фулбек трансфери бўйича "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти билан келиша олмаяпти.
Gazzetta dello Sport нашри маълумотига кўра, "Рома" мутасаддилари Смоллингнинг альтернативи сифатида "Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Руганини кўрмоқда.
Олдинроқ, "қизил иблислар" 30 ёшли футболчини А Серия якунига етганидан сўнг дарҳол қайтариб олиши хабар қилинган эди.
Фикрлар