МЮ бўлажак рақибларини кучайишига йўл қўймоқчи эмас
"Манчестер Юнайтед" Крис Смоллинг ва Алексис Санчесни А Серия мавсуми якунланганидан сўнг жамоа ихтиёрига қайтаришни режалаштирмоқда.
Sky Sports нашрига кўра, "Интер" ва "Рома"нинг футболчилардан Европа Лигаси баҳсларида ҳам фойдаланиш ҳақида инглиз клубига юборган илтимосномаси рад этилди.
"Интер" ва "Рома МЮга Европа Лигасининг кейинги босқичларида рақиб бўлиш эҳтимоли мавжуд, манкунианликлар эса рақобатчи клубларининг кучайишига йўл қўймоқчи эмас.
Олдинроқ, "Манчестер Юнайетед" ва "Интер" ўзаро футболчи алмаштириши ҳақида хабар берилган эди.
Фикрлар