“Рома”: Олдин операция, кейин шартнома

“Рома”нинг асосий ўйинчиларидан бири Брайан Кристанте А Серия доирасида “Наполи”га қарши кечган учрашувда қўлидан жароҳат олган эди.

Маълумотларга қараганда, ўша жароҳат футболчини ҳамон қийнамоқда ва ундан қутилишнинг ягона йўли операция экани айтилди.

Энди Брайан Кристанте қўлини операция қилдиради. Кейин “Рома” билан Японияда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинида қатнашади.

Клуб раҳбарияти италиялик футболчи билан янги битим тузишга қарор қилган. Унга кўра, Брайан 2027 йилнинг ёзигача “Рома” футболчиси ҳисобланади ва ҳар мавсум учун уч миллион евродан маош олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!