“Рома” ўйинчиси энди керакмас

Англия премьер-лигасининг энг бадавлат клуби ҳисобланган “Ньюкасл” бир неча ҳафта давомида “Рома” ҳужумкор футболчиси Николо Дзаньоло трансфери устида иш олиб борди.

Англия клуби мутасаддилари римликлар билан боғланиб, 23 ёшли футболчининг трансфер маълумотларини сўраган.

Бироқ, италиялик журналист Альфредо Педульи “қарғалар”нинг қизиқиши расмий таклиф даражасига етиб бормай сўнгганини маълум қилди.

Николо Дзаньолонинг “Рома”даги келажаги мавҳум бўлиб турибди. Клуб раҳбарияти янги битим бўйича футболчи талаб қилаётган маошни беришга кўнмяпти.

Ўз навбатида, клуб хўжайинлари истеъдодли универсал ўйинчининг барқарор ўйин кўрсата олмаётганидан хавотирда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!