“Рома” ўйинчиси Италияда қолишни истамади

Жозе Моуриньо ишончига кира олмаган ўйинчилардан яна бири – 25 ёшли Амаду Диавара Бельгия чемпионатига йўл оладиган бўлди.

Бу ярим ҳимоячига Италиянинг ўзидан харидорлар бор эди. Бироқ африкалик футболчи ўзига бўлган таклифларнинг барчасини рад этди.

Диаваранинг римликлар билан битими яна икки йил давом этади. Спорт директори Тьягу Пинто уни “Андерлехт”га тўлиқ сотиб юбормоқчи. “Бўрилар” бу футболчининг кейинги шартномасидан фоиз олиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Гвинеялик футболчи Римга келгунга қадар “Сан Марино”, “Болонья” ва “Наполи” каби Италия жамоаларида тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!