“Рома” ўз ўйинчисини тўққиз баравар қимматига сотди
“Рома” англиялик ҳимоячи Крис Смоллингдан ташқари яна бир ўйинчиси Жоау Коштани ҳам Саудия Арабистонига жўнатди.
Ўнг қанот ҳужумчиси Жоау Кошта аслида Бразилиянинг “Палмейрас” ва “Коринтианс” каби жамоаларида тарбияланган. Рим клуби уни 2019 йили трансфер қилганди.
Жоау Кошта асосан “Рома”нинг турли ёшдаги жамоаларида тўп тепган. Биринчи жамоада А Серия ва Европа лигасида беш маротаба майдонга тушди. 19 ёшли ўйинчи Даниэле Де Росси жамоасини рақобат кучли эканини инобатга олиб, бошқа лигага кўчиб ўтишга рози бўлди.
Трансфермаркт портали томонидан 1 миллион еврога баҳоланган ўйинчини римликлар Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клубига 9 миллион еврога пуллади.
Жоау 2005 йили Бразилияда туғилган. Бироқ халқаро миқёсда Португалияни танлади. 19 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган Португалия терма жамоасида учта учрашув ўтказиб улгурди.
Фикрлар