“Рома” раҳбарияти Моуриньонинг жаҳлини чиқарди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг ёзги трансфер ойнаси пайтидаги ҳаракатларидан норози.
Римликлар ҳозирча ярим ҳимоячи Неманья Матич, дарвозабон Миле Свилар, шунингдек, “Лилль” ҳимоячиси Зеки Челик билан шартнома имзолади.
Айни пайтда “бўрилар” ярим ҳимоячи Николо Заньолодан айрилиб қолиш арафасида турибди. Италиялик футболчи "Ювентус" билан шартнома имзолашга яқин.
Буларнинг барчаси Рим клуби устози Моуриньонинг норозилигига сабаб бўлмоқда, деб хабар беради “Il Corriere dello Sport” нашри. Португалиялик мутахассиснинг фикрича, “Рома” совринларга курашиши учун бу харидлар етарли эмас.
Италия матбуоти Моуриньонинг ёзги биринчи йирик трансфери Пауло Дибала бўлишини тахмин қилмоқда.
"Рома" ўтган мавсум А серияда олтинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, улар Европа Конференциялар лигасида олтин медалга эга чиқди.
Фикрлар